Линклар

logo-print
Лос Анжелесда америкалик машҳур фантаст-ёзувчи Рэй Бредбери узоқ вақт давом этган хасталикдан сўнг 91 ёшида вафот этди.

Унинг энг машҳур асарларидан бири бўлган ва бундан 50 йил аввал ёзилган “Фаренҳейт бўйича 451 даража” номли асарида акс этган воқеаларда китобларни тақиқлаб куйдирадиган тоталитар жамиятлар, бугун реалликка айланган улкан экранли интерактив телевизорлар, қулоқчинга ўхшаш алоқа воситалари ва ҳаётнинг ажралмас қисмига айланган рекламалар ҳақида ҳикоя қилинади.

Ўзбек ўқувчисига Бредберининг “Марс йилномалари”, “Офат келмоқда” каби асарлари ҳам таниш.

Олий маълумот олмаган ва ҳеч қачон машина ҳайдашни ўрганмаган Брэдбери “The New York Times” газетасига берган интервьюсида “Фантастика жанри келажак ҳақида ёзаётиб, аслида яқин ўтмиш ва ҳозирги замонда рўй бераётган воқеаларни тасвирлашнинг мароқли воситасидир”, деган эди.

Бредбери умрининг охирига қадар Интернет, банкоматлар ва видео ўйинларни ёқтирмаган.
XS
SM
MD
LG