Линклар

Полша Беларус сўровига кўра ҳибсга олинган терговчини озод этди


Полша расмийлари шу ҳафта бошида Беларус ҳукумати сўрови билан ҳибсга олинган беларуслик собиқ терговчини озод қилди.

Варшава прокурори Ришард Рогатко пайшанба куни қилган чиқишида Беларус томони тақдим этган ҳужжатлар ўрганилгач, жиноят ишлари бўйича собиқ терговчи Андрей Пижикни экстрадиция қилиш сўрови рад этилганини билдирди.

Президент Александр Лукашенка режимининг танқидчиси бўлган Пижик Беларус расмийлари томонидан молиявий жиноятлар ва гумонланувчилардан ёлғон кўрсатмалар олганликда айбланмоқда.

Пижик ўзига нисбатан илгари сурилган айбловлар сиёсий экани ва ўтган йили Минск метросида рўй берган портлашлар ҳақидаги ҳужжатли филмда қатнашгани билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бу филмда Пижик 15 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган воқеа тергови тўғрисида шубҳалари борлигини айтган эди.

У 2007 йилдан бери Полшада муҳожиратда яшаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG