Линклар

Чегарачи айбига иқрор бўлганини хабар қилишдан бош торган қозоқ журналисти истеъфо берди


Қозоғистон телевиденисининг 31 канали бошловчиси Владислав Длиннов қозоқ чегарачиси 14 сафдоши ва бир ўрмончини ўлдирганига иқрор бўлгани ҳақидаги хабар эфирга беришдан бош тортиши ортидан истеъфога кетди.

Чоршанба куни оддий аскар Владислав Челах ўтган ҳафта Хитой-Қозоғистон чегарасида рўй берган воқеада 15 кишини ўлдирганига иқрор бўлгани хабар қилинди.

Чегара пости куйиб кул бўлган эди.

Озодлик билан суҳбатда тележурналист истеъфога кетиш қарорини “ёлғон хабарни беришни” ўзига эп кўрмагани билан изоҳлади.

Журналист аскарларни ким ўлдирган бўлиши мумкинлигига оид ўз тахминини очиқламади.

Чегара постидаги воқеадан кейин бедарак кетган оддий аскар Челах сешанба куни топилиб, ҳибсга олинган эди. Унинг яқинлари Челах айбсизлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG