Линклар

logo-print

Путин: Россия Эроннинг тинч мақсадлардаги ядровий дастурини қўллаб-қувватлайди


Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ва Россия Президенти Владимир Путин.

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ва Россия Президенти Владимир Путин.

Президент Владимир Путин Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот билан учрашувда Россия Исломий Республиканинг тинч мақсадларда атом энергиясини ишлаб чиқариш уринишларини қўллаб-қувватлашини баён қилди.

Путин билан Аҳмадийнажот учрашуви пайшанба куни Пекинда ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ўтказилди.

Россия раҳбари Эрон ўз ядровий дастурини “тинч” мақсадларга йўналтириш ниятида бўлса, Россия уни қўллаб-қувватлажагини билдирди.

Путин Эрон билан Россия аллақачон Бушеҳрдаги атом заводини қуришда самарали ҳамкорлик қилиб келаётганини қайд этди.

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эронга нисбатан тўрт босқич жазо санкцияларини қўллаб-қувватлаган.

Халқаро ҳамжамият Исломий Республика ўз ядровий дастурини атом бомбасини ясашга йўналтирганини айтиб келади. Лекин Москва Ғарб давлатлари томонидан илгари сурилаётган Эронга нисбатан қўшимча санкциялар жорий қилиш ташаббусига қарши чиқмоқда.

Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини иддао қилиб келади.
XS
SM
MD
LG