Линклар

logo-print

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Хитойга сафарини қисқартирди


Афғонистонда НАТО ҳаво ҳужуми оқибатида тинч фуқаролар ҳалок бўлганига оид хабарлар ортидан президент Ҳамид Карзай Хитойга расмий ташрифини муддатидан илгари якунлади.

Карзайнинг айтишича, чоршанба куни Лоғар вилоятида 18 тинч фуқаро ўлдирилган. Карзай бу каби операцияларда тинч фуқароларнинг ҳалок бўлиши “қабул қилиб бўлмайдиган” ҳолдир, дея таъкидлади.

Карзайнинг баёноти АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта пайшанба куни эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келган пайтга тўғри келди. Панетта жанггари гуруҳлар қўшни Покистонда паноҳ топар экан, Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш қийин бўлади, дея баён қилди.

Покистоннинг жанггариларга қарши қатъий чора кўра олмаётганидан, деди у, Қўшма Штатларнинг “сабр косаси тўлиб бормоқда”.

Чоршанба куни Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида рўй берган зўравонликлар оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG