Линклар

logo-print

Клинтон Суриядаги зўравонликлар “инсофсизлик” даражасига етди, дея баён қилди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Сурияда давом этаётган зўравонликлар “инсофсизлик” даражасига етди, дея баён қилди ва яна бир бор АҚШ номидан президент Башар ал-Ассадни ҳокимиятни тарк этишга чақирди.

Клинтоннинг баёноти Сурия мухолифатининг Ҳама вилоятида ҳукумат кучлари 86 тинч фуқарони ўлдиргани ҳақидаги хабарига жавобан янгради. Бу хабарни мустақил тарзда текширишнинг иложи бўлганича йўқ.

Уни “қатлиом” дея атаётган мухолифат фаолларига кўра, Қубайр ва Маарзаф қишлоқларида ҳалок бўлганларнинг 20 дан ортиғи ёш бола ва 20 нафари аёлдир.

Истамбул шаҳрида террорчиликка қарши кураш бўйича халқаро конференцияда чиқиш қилган Клинтон Ассад ҳокимиятда қолар экан Сурияда тинчлик, барқарорлик ва демократия ўрнатилишига ишонмаслигини таъкидлади.

Айни пайтда Сурия давлат телевидениеси орқали тарқатилган расмий баёнотда “террорчи гуруҳ Ҳама вилоятида амалга оширган жирканч жиноят оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди”, дейилади.

Маҳаллий координация қўмитасининг айтишича, биргина ал-Қубайр қишлоғида камида 78 киши ўлдирилган. Фаолларга кўра, бу қишлоқ ҳукумат кучлари томонидан ўққа тутилган.

Вашингтонда чиқиш қилган АҚШ Молия вазири Тимоти Гайтнер Қўшма Штатлар Араб Давлатлари лигасининг БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорларини амалга ошириш учун “барча чораларни” кўзда тутувчи БМТ низоми 7-бобини амалга тадиқ қилиш чақириғини қўллаб-қувватлашини билдирди.

- Биз, Қўшма Штатлар барча аъзо давлатлар тез орада Сурия режимига қарши тегишли иқтисодий чоралар кўришига умид қиламиз. Жумладан, эҳтиёж бўлса, Араб Лигаси ўтган ҳафта таклиф қилганидек, БМТ Хавфсизлик Кнгашида 7-бобни амалга тадбиқ қилишини назарда тутяпман.

Бу воқеадан икки ҳафта олдин Ҳомс вилоятининг Ҳула шаҳарчасида 108 киши ўлдирилган эди. Воқеа гувоҳлари бунда ҳукумат кучларини айблаган бўлса, расмийлар ҳужум ортида Сурияда хорижий интервенцияни бошлаш ниятидаги “қуролли гуруҳлар” турганини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG