Линклар

logo-print

Клинтон Эрондан "конкрет қадамлар" талаб қилди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эрон ўз ядровий дастурига доир келаси музокараларга қадар “конкрет қадамлар”, хусусан, уранни 20 фоизгача бойитиш ишларини тўхтатишга тайёр бўлиши лозим, дея баён қилди.

Уран 20 фоизгача бойитилганда ядровий бомба учун ишлатилиши мумкин бўлган материалга айланади.

Эрон 20 фоизгача бойитилган уран атом бомбаси учун эмас, тиббий мақсадларда ишлатилишини айтиб, бунга оид дастурни тўхтатишдан бош тортиб келмоқда.

Пайшанба куни Истамбулда чиқиш қилган Клинтон 18-19 июн кунлари Москвада ўтказиладиган музокаралар чоғида 20 фоизгача бойитилган уран масаласи ғарб давлатларининг асосий талабларидан бири бўлишини билдирди.

Москвада ўтадиган сўзлашувларда Эрон билан Британия, Германия, Россия, Франция, Хитой ва Қўшма Штатлар вакиллари музокара столи атрофига ўтиради.
XS
SM
MD
LG