Линклар

logo-print
ФИФА футбол бўйича дунё терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди. Янги рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси аввалгига нисбатан 4 поғона юқорига кўтарилган.

Рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси 503 балл билан 66 - ўринни эгаллаб турибди. Маълумотда айтилишича, Ўзбекистон май ойида биронта расмий ўртоқлик учрашувларини ўтказмаган. Аммо бошқа мамлакатлар терма жамоаларининг ўйинларда мағлубиятга учрагани сабабли, Ўзбекистон ФИФА рейтингида 4 поғона кўтарилишга муваффақ бўлган.

Рейтингдаги биринчи поғонанини Испания терма жамоаси эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда Уругвай, учинчи ўринда эса Германия жой олган.
XS
SM
MD
LG