Линклар

Миллатлараро низо қўзғатувчи “Ўш сити” қўшиғини ижро этган одам ва унинг яшаётган манзили аниқланди. Бу ҳақда Озодлик радиосига Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Суйунбек Ўмурзақов маълум қилди.

Унинг айтишича, ўзбек тилида куйланган “Ўш сити” қўшиғи ижрочиси асли ўшлик йигит. У 2009 йилда Россия фуқаролигини олган ва айни пайтда Қирғизистондан ташқарида яшайди.

Суйунбек Ўмурзақовнинг айтишича, миллатлараро нафрат қўзғатувчи қўшиқ муаллифини қўлга олиш юзасидан Миллий хавфсизлик қўмитаси қидирув ишларини олиб бормоқда.

“Ўш сити” қўшиғи шу йилнинг баҳорида интернет орқали жамоатчиликка ёйинланган эди.
XS
SM
MD
LG