Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия ҳукуматини ал-Қубайр қишлоғида саксонга яқин одамни қатлиом қилишда айблади ва Башар Асад режими легитимлигини йўқотгани ҳақида баёнот берди.

БМТ Бош ассамблеясининг Суриядаги бўҳронга бағишланган йиғинини очар экан, Бан Ки Мун қатлиом ҳақидаги маълумотларни текшириш учун ал- Қубайр қишлоғига бормоқчи бўлган халқаро кузатувчиларга кичик калибрли қуроллардан ўқ отилганини айтди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Сурия раҳбари Башар Асадни президентлик лавозимини тарк этиб, мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди.
XS
SM
MD
LG