Линклар

Туркия Қибриснинг ЕИ раиси сифатида ўтказган тадбирларида қатнашмайди


Туркия ташқи ишлар вазири Ахмад Довудўғли.

Туркия ташқи ишлар вазири Ахмад Довудўғли.

Туркия 1 июлдан бошлаб Қибрис раислигида ўтказиладиган Европа Иттифоқи йиғинларида иштирок этмайди.

Туркия ташқи ишлар вазири Ахмад Довудўғлининг билдиришича, Қибриснинг бирлашуви юзасидан ўтаётган музокараларда олға силжишлар кузатилмагунига қадар Анқара Қибрис раислигида ўтаётган тадбирларда қатнашмайди.

Туркия 2005 йилдан бери Европа Иттифоқига қўшилиш ниятини билдириб келади. Аммо бу йўналишдаги музокаралар, жумладан, Қибрис муаммоси туфайли чўзилиб келмоқда.

Қибрис 1974 йилда икки қисмга бўлиниб кетган эди. Қибриснинг греклар яшайдиган жанубий қисми Европа Иттифоқи аъзоси ҳисобланади. Қибриснинг асосан турклар яшайдиган шимолий қисми мустақиллигини эса фақатгина Туркия тан олган.
XS
SM
MD
LG