Линклар

Яман жанубидаги Жар шаҳри яқинида пайшанба куни ҳукумат кучлари билан содир бўлган тўқнашувда камида 20 жангари ҳалок бўлди.

Ҳукумат кучлари томонида бўлган маҳаллий қабила вакилларидан 5 кишининг ўлдирилгани ҳам хабар қилинмоқда.

Яман ҳукумати ўтган йили жангарилар томонидан ишғол қилинган Абян вилоятидаги бир қатор шаҳарларни ўз назоратига қайтариш юзасидан ҳарбий амалиётларни ўтказмоқда. АҚШ Яман ҳукуматининг жангариларга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлаб, жангарилар лагерларини учувчисиз бошқариладиган учоқлар ёрдамида бомбардимон қилмоқда.
XS
SM
MD
LG