Линклар

logo-print
Россия Мудофаа вазирлиги Россия ҳудудидан учирилган қитъалараро баллистик ракета Қозоғистоннинг Саришаған полигонидаги нишонга тегиб синовдан муваффақиятли ўтганини билдирди.

Ракета синови пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан музокара олиб бориш учун пойтахт Остонага ташрифи чоғида ўтказилди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Путин ва Назарбоев ўртасидаги учрашувда икки давлат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланган.

Айни пайтда, Россия Фазо тадқиқотлар маркази раҳбари Владимир Поповкин Бойқўнғур космодромидан Россия Ер сунъий йўлдошларини учириш бир ой ичида қайта бошланишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG