Линклар

Ўзбекистон-Хитой ўртасида янги ҳаво қатновлари очилади


Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити қатнашчилари, Пекин ш., 2012 йил 6 июн.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити қатнашчилари, Пекин ш., 2012 йил 6 июн.


6-7 июн кунлари расмий ташриф билан Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекинда бўлган Ислом Каримов сафари давомида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоя ва молия ҳамкорлиги борасида 40дан ортиқ келишув имзоланди. Ушбу келишувлар умумий қийматининг 5,5 миллиард АҚШ долларига тенг эканлиги айтилмоқда.

Улар орасида 2012 йил 1 июлидан бошлаб Навоий шаҳридаги эркин иқтисодий ҳудуддан Хитойнинг Тянжин эркин иқтисодий ҳудуди ўртасида ҳафтасига уч марта ҳаво орқали юк ташишни йўлга қўйиш ҳақидаги келишув ҳам бор.

Бундан ташқари яқин фурсатда Навоийдан Хитойнинг йирик Шанхай ва Гуанчжоу шаҳарларига ҳам юк самолётлари қатнови, шунингдек, Урумчи-Тошкент ўртасида йўловчи самолётлар қатновинининг қайта йўлга қўйишга келишиб олинди.

Ўзинформ Интернет нашри хабарига кўра, Каримов ташрифи чоғида Ўзбекистондан экспорт қилинаётган газ ҳажмини кўпайтиришга ҳам келишиб олинган.

Икки тарафлама музокараларда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма декларация, савдо-иқтисодий, сармоявий ва бошқа соҳаларда ўзаро муносабатларни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар ҳам имзоланган.
XS
SM
MD
LG