Линклар

logo-print

БМТ Эрон билан музокара ўтказмоқда


Эроннинг Халқаро атом энергияси агентлигидаги элчиси А.А.Султоний, Вена ш., 2012 йил 8 июн.

Эроннинг Халқаро атом энергияси агентлигидаги элчиси А.А.Султоний, Вена ш., 2012 йил 8 июн.

Вена шаҳрида БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги ва Эрон вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда.

Сўзлашувда БМТ вакилларининг яширинча атом бомбаси яратиш борасида иш олиб борилаётгани тахмин қилинган Эрондаги объектларни халқаро ташкилот вакиллари бориб кўришига рухсат бериш борасида Теҳрон вакилларига босим ўтказиши кутилмоқда.

Эрон ўз ядровий дастури, жумладан, уранни бойитиш ишлари фақат тинч мақсадга қаратилганини таъкидлаб келмоқда.

Венадаги сўзлашувида Халқаро атом энергияси агентлиги расмийлари ва Эроннинг шу ташкилотдаги элчиси Али Ашғар Султоний ҳам иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG