Линклар

Хитой ва Афғонистон ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоланди


Ҳамид Карзай, 2012 йил 8 июн.

Ҳамид Карзай, 2012 йил 8 июн.

Хитой президенти Ху Цзинтао афғонистонлик ҳамкасби Ҳамид Карзай билан икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид шартнома имзолади.

8 июн куни Пекин шаҳрида эълон қилинган қўшма баёнотда Хитой Афғонистонни қайта тиклаш жараëнига 24 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатишни ваъда қилган.

Ҳужжатда Афғонистон чегараларини мустаҳкамлашдан тортиб турли касалликлар тарқалишининг олдини олиш каби қатор лойиҳаларни амалга оширишда Хитой ёрдам бериши назарда тутилган.

Ғарб қўшинлари 2014 йилда Афғонистондан олиб чиқилганидан сўнг Пекин бу мамлакат иқтисодида етакчи рол ўйнашни мақсад қилган.

Хитой аллақачон қиймати бир триллион доллардан ортиқ экани тахмин қилинган Афғонистондаги нефт ва минерал ресурсларни ўзлаштириш ҳуқуқини қўлга киритган.
XS
SM
MD
LG