Линклар

logo-print
2014 йилда Бразилияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати тўртинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Байрут шаҳридаги Sports City стадионида Ливан терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланган ўйинда Ўзбекистон футболчилари 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.

Биринчи бўлимнинг 12 дақиқасида Ж.Ҳасанов мезбонлар дарвозасига биринчи тўпни йўллади.

Ўйиннинг 34-дақиқасида Ас-Саади ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.

Жаҳон чемпионати тўртинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси 3 июн куни Тошкентдаги “Жар” стадионида Эрон терма жамоасига 0:1 ҳисобида бой берган эди.

Ўзбекистон Эронга ютқазиб қўйганидан сўнг, 2009 йилдан буён Ўзбекистон Миллий терма жамоасига мураббийлик қилиб келаётган Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди.

Унинг ўрнига "Бунёдкор" клубига бошчилик қилиб келаётган Миржалол Қосимов Миллий терма жамоага бош мураббий этиб тайинланди.
XS
SM
MD
LG