Линклар

НАТО кучлари қўмондони афғонлардан узр сўради


Афғонистондаги НАТО кучлари қўмондони АҚШ армияси генерали Ж.Аллен.

Афғонистондаги НАТО кучлари қўмондони АҚШ армияси генерали Ж.Аллен.

Афғонистондаги НАТО қўшинлари қўмондони АҚШ армияси генерали Жон Аллен шу ҳафтада коалиция учқичлари амалга оширган ҳаво ҳужумида тинч аҳолидан 18 одам нобуд бўлгани учун афғонлардан узр сўради.

НАТО матбуот котибининг 8 июн куни маълум қилишича, чоршанба кунги ҳужумда бегуноҳ одамлар ўлгани учун қишлоқ аҳолиси ва маҳаллий оқсоқолларга тассуф билдириш учун генерал Жон Аллен Лўгар вилоятига борган.

Бу НАТО ўз учқичлари амалга оширган ҳужум пайтида тинч аҳоли вақиллари ўлдирилганини биринчи марта тан олишидир.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ҳаво “қабул қилиб бўлмас” деб уни ҳужумини қоралаган.
XS
SM
MD
LG