Линклар

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос БМТдан ўз мамлакатига “кузатувчи давлат” мақоми берилишини илтимос қилиши мумкин. Айни пайтда Фаластин БМТда “кузатувчи субъект” мақомига эга.

Маҳмуд Аббос агар Исроил Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида ва Шарқий Қуддусда манзилгоҳлар қуришни тўхтатмаса бу масалани БМТ Бош ассамблеясида кўтаришини айтди.

Кузатувчи давлат мақоми Фаластинга БМТда овоз ҳуқуқини бермайди. Бироқ фаластинликлар учун “давлат” таърифининг ўзи муҳим ҳисобланади. Бу орқали Фаластин халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлади.
XS
SM
MD
LG