Линклар

logo-print

"Муҳожиратда ҳам ўшлик эканимни унутганим йўқ"


Ўш қирғинидан сўнг Ўшни тарк этишга мажбур бўлган минглаб ўзбеклар Россияда мардикорлик қилмоқда.

Ўш қирғинидан сўнг Ўшни тарк этишга мажбур бўлган минглаб ўзбеклар Россияда мардикорлик қилмоқда.

Россияда муҳожирликда юрган Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамидулло Матҳолиқов Хабаровскда "Ватан" ансамблини ташкил қилди.

Қирғиндан сўнг қирғизистонлик ўзбекларнинг муайян қисми жон сақлаш умидида мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.

Бундайлар бир неча ўн минг эканлиги ўз вақтида Қирғизистон ҳукумати ҳам ўз вақтида эътироф этган.

Қирғизистонлик қочқин ўзбекларнинг жуда катта қисми шу кунда ҳам Россияда яшамоқда. Қайтганлар кўп. Қайтмаганлари ундан кўп.

Россиядан ташқари қирғизистонлик ўзбекларни шу кунда бошқа постсовет ва Европа мамлакатларида учратиш мумкин.

Туркиянинг биргина Ғазантеп шаҳрига эса, баъзи норасмий маълумотларга кўра 300 га яқин қирғизистонлик ўзбек оиласи бошпана сўраб бориб қолган.

Сўнгги хабарларга қараганда, мусофирчилик оғирлиги, халқаро ташкилотлар ёрдамини кутиш машаққати Туркияга бориб қолган ўзбекларнинг тоқатини тоқ қилган ва уларнинг бир қисми Россияга кўчган.

Ўш қирғинидан сўнг хавфсизлик нуқтаи назаридан мамлакатни нафақат оддий одамлар, балки кўзга кўринган зиёлилар, маданият ва фан арбоблари ҳам тарк этишга мажбур бўлишди.

Озодлик радиоси икки йил мобайнида муҳожирликда юрган ўшликларнинг айримлари ҳаётларида юз берган ўзгаришларни кузатиб борди ва улардан бири билан ўтказганимиз мулоқотни ҳозиргина тингладингиз.

Радиомиз назарида турган муҳожирлардан яна бири Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Ҳамидулло Матҳолиқов эди.

Ҳамидулло 2010 йил, июн фожеасидан сўнг Россиянинг Хабаровск шаҳрига кетиб, у ерда ошхонада ишлади, бозорда савдо қилди, қора юмушларни ҳам бажарди.

2011 йилда у Ўшга қайтди. Аммо орадан икки –уч ой ўтгач, яна Россияга-Хабаровскка қайтиб кетишга мажбур бўлди.

Қуйида Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Хамидулло Матҳолиқов билан суҳбатни тингланг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG