Линклар

Суриядаги БМТ кузатувчилари қатлиом содир этилгани айтилган жойга борганларида деворларда қон излари ва куйган жасадлар ҳиди бўлганини бироқ 80 киши ўлдирилганини тасдиқлай олмасликларини айтди.

Жума куни БМТнинг 20дан ортиқ кузатувчиси қатлиом содир этилгани иддао қилинган Мазраат Ал-Қубайр қишлоғига борди.

БМТ матбуот вакилига кўра, халқаро кузатувчилар “даҳшатли жиноят” изларини кўрган.

Ундан олдин Суриялик фаоллар президент Башар Ал-Ассадга тарафдор бўлган жанггарилар 78 одамни ўлдириб ёқиб юборганини хабар қилган эди.

Сурия ҳукумати қатлиомга алоқадор эканини рад қилмоқда.
XS
SM
MD
LG