Линклар

Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиаширкати замон талабалари даражасида жиҳозланган ва таъмирланган Навоий халқаро аэропорти йўловчилар қабул қила бошлаганини хабар қилди.

Реконструкциядан сўнг аэропорт биносининг майдони бир ярим баробарга кўпайган.

Йўловчилар рўйхатдан ўтадиган зал ҳажми икки баробарга кенгайтирилган.

Таъмирдан сўнг Навоий халқаро аэропорти соатига 400 нафар йўловчини қабул қилиш имкониятига эга бўлди.

Ҳозир Навоий аэропортидан Тошкент ва Москва шаҳарларига йўловчи самолётлар парвоз қилмоқда.

Яқин фурсатда Санк Петербург ва МДҲнинг бошқа шаҳарларига ҳам янги рейслар очиш режаланган.
XS
SM
MD
LG