Линклар

Афғонистонда НАТОнинг тўрт аскари нобуд бўлди


Афғонистоннинг Каписа вилоятидаги француз аскарлари.

Афғонистоннинг Каписа вилоятидаги француз аскарлари.

НАТО Афғонистон шарқида жанггарилар 9 июн куни уюштирган ҳужумда халқаро коалиция кучларининг тўрт аскари нобуд бўлганини билдирди.

НАТО Кобул шаҳрида эълон қилган баёнотда воқеа тафсилотлари ва ҳалок бўлганлар қайси давлат ҳарбийлари экани маълум қилинмаган.

Афғонистон расмийларига кўра, исёнчилар ҳужуми асосан Франция ҳарбийлари патрул назоратини амалга ошириб келган Каписа вилоятида уюштирилган.

Толиблар матбуот котиби Забихилла Мужоҳид Каписа вилоятидаги ҳудкуш ҳужум учун Толибон ҳаракати масъул эканини иддао қилди.

Франция президенти Франсуа Олланднинг матбуот хизмати Афғонистоннинг Каписа вилоятида тўрт нафар француз аскари ҳалок бўлганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG