Линклар

Сурия: Дераа шаҳрида камида 15 одам ҳужум қурбони бўлди


Суриянинг Дераа шаҳридаги норозилик намойиши, 2011 йил апрел.

Суриянинг Дераа шаҳридаги норозилик намойиши, 2011 йил апрел.

Суриялик фаоллар ҳукумат қўшинлари мамлакат жанубида жойлашган Дераа шаҳрини тўплардан ўққа тутгани оқибатида камида 15 одам нобуд бўлганини билдирди.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, шанба куни эрталаб амалга оширилган ҳужум оқибатида яна ўнлаб одам яраланган.

Дераа ўтган йил март ойида Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимига қарши исёнлар бошланган шаҳар.

Дераага ҳужум БМТ кузатувчилари тинч аҳолидан саксонга яқин одам ўлдирилгани иддао қилинган Мазраат Ал-Қубайр қишлоғини бориб кўрган пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG