Линклар

Тожикистон президенти идораси Хитой Тожикистонга бир миллиард АҚШ доллари ҳажмида қарз ва ёрдам беришини билдирди.

Маблағнинг 600 миллион доллари йилига уч миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган завод қурилишига сарфланиши режаланган.

Цемент заводи қуриш лойиҳасини Хитойнинг давлатга қарашли National Materials Group корпорацияси билан Тожикистоннинг TALCO алюминий ширкати биргаликда амалга оширади.

Тожикистон президенти идораси чиқарган баёнотда Хитой ваъда қилган маблағнинг бир қисми пойтахт Душанбеда янги гидро электр станцияси қуришга сарфланиши мўлжаллангани билдирилган.
XS
SM
MD
LG