Линклар

logo-print

Футбол: Евро 2012 ўйинлари Украинада давом этмоқда


Варшава шаҳридаги марказий футбол стадионида Евро 2012 мусобақасининг тантанали очилиши маросими, 2012 йил 8 июн.

Варшава шаҳридаги марказий футбол стадионида Евро 2012 мусобақасининг тантанали очилиши маросими, 2012 йил 8 июн.

Полша ва Украинада футбол бўйича 2012 йилги Европа чемпионати давом этмоқда.

9 июн куни миллионлаб футбол ишқибозларининг нигоҳи Украинанинг Харков шаҳрига қаратилади.

Тошкент вақти билан соат 21:00да Ҳолландия терма жамоаси Дания жамоасига қарши яшил майдонга тушади.

Тошкент вақти билан соат 23:45да эса Германия ва Португалия терма жамоалари куч синашади.

8 июн куни Полшада иккита ўйин бўлиб ўтди.

Россия Чех Республикаси терма жамоаси устидан 4:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.

Майдон эгалари Полша билан Греция терма жамоалари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобидан дуранг билан якунланди.
XS
SM
MD
LG