Линклар

Шанба куни Истанбулда ўтган Сурия миллий кенгаши йиғинида мазкур ташкилотга курд фаоли Абдулвосит Сида раис этиб сайланди.

Сида узоқ йиллардан бери Швецияда муҳожирликда яшайди. У Сурия миллий кенгашига асос солинган 2011 йилнинг августидан бошлаб мазкур ташкилотга раислик қилган Францияда яшайдиган суриялик мухожир Бурхон Галиуннинг ўрнига сайланган.

Сурия миллий кенгаши етти мухолифат гуруҳини бирлаштиради ва амалдаги Башар Асад режимига муқобил сиёсий тузумни таклиф қилиб келади.
XS
SM
MD
LG