Линклар

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи ҳисобланган УЕФА Россия футбол иттифоқига нисбатан интизомий жазо кўриш юзасидан иш очди.

УЕФАнинг маълум қилишича, бунга пайшанба куни Европа футбол чемпионати доирасида учрашган Россия-Чехия терма жамоалари ўйини пайти рус ишқибозлари ўзларини маданиятсиз тарзда тутгани сабаб бўлган.

Россиялик ишқибозлар ўйин давомида футбол майдонига мушакларни отишган, ҳақоратли мазмунга эга бўлган баннерларни намойиш этишган.

Шунингдек, УЕФА “Футбол Европада ирқчиликка қарши” ташкилоти билан ҳамкорликда рус ишқибозлари Чехия жамоаси дарбозабони Теодор Гебреселассиени ирқий жиҳатдан камситганлари ҳақидаги маълумот юзасидан тергов олиб боради.
XS
SM
MD
LG