Линклар

Ўш қирғинига икки йил тўлди

  • Сарвар Усмон

Ўш марказига ўрнатилган "Онанинг кўз ёши" монументида қирғин кунлари ўз фарзандларидан айрилган қирғиз ва ўзбек аёли тасвирланган.

Ўш марказига ўрнатилган "Онанинг кўз ёши" монументида қирғин кунлари ўз фарзандларидан айрилган қирғиз ва ўзбек аёли тасвирланган.

Ўш воқеалари бўйича 545 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 400 нафари ўзбек, 133 киши қирғиз, 8 нафари бошқа миллатлар вакиллари.

Бугун Ўш қирғини содир этилганига икки йил тўлди. Шу муносабат билан Қирғизистонда қирғинда қурбон бўлганлар хотирасини ёдга олиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Ўш шаҳар милицияси эса кучайтирилган тартибда ишлашга ўтган. Милицияга 1400 нафар халқ дружиначилари шаҳарни назорат қилишда кўмаклашмоқда. Расмийларга кўра, Ўшда вазият барқарор ва назорат остида.

Ўш қирғинининг икки йиллига арафасида Қирғизистон президентининг расмий сайтида фожеа юзасидан рақамлар эълон қилинди. Қуйида улардан айримларини келтирмоқдамиз.

2010 йил 10 июнида бошланиб, бир неча кун давом этган этник тўқнашувларда 442 киши ҳалок бўлган. Қурбон бўлганлардан 295 нафари (70%) ўзбек, 123 нафари (29,2%) қирғиз, 1 рус, 1 покистонлик ва 1 уйғурдир.

Ўш воқеалари бўйича 545 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 400 нафари ўзбек, 133 киши қирғиз, 8 нафари бошқа миллатлар вакиллари.


Бундан 2 муқаддам, 2010 йил 10 июн куни бошланган фожеани Озодлик радиоси ошиғич диққат билан кузатган ва қирғин бутун даҳшати билан сарлавҳаларимизда акс этган эди (қуйида тингланг).



Фожеа хроникасини шу жойда тўхтатамиз. Қирғин кейинги кунларда Жалолободга, Бозорқўрғонга кўчди. Юз мингдан зиёд қирғизистонлик ўзбек қўшни Ўзбекистондан бошпана топди. Бу гапларнинг барчасидан миллат тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ўзбек, мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир қирғизистонликнинг хабари бор.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG