Линклар

Хатлон вилоятининг ҳарбий гарнизони суди бу мамлакат чегара кучлари прапоршиги Зиёвуддин Шариповни наркотиклар ноқонуний савдоси билан шуғулланганликда айбдор деб топди ва уни 20 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Унинг шериклари Ички ишлар вазирлиги масъулларидан бири генерал Маҳмадулло Мажидовнинг ўғли Ҳабибулло Мажидов ва Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси собиқ ходимининг фарзанди Хуршед Раҳимов 14 йиллик қамоқ жазоси олди.

Маҳкама жараёнида Ҳабибулло Мажидов ва Хуршед Раҳимов ўз айбларига иқрор бўлмаган ва суд ҳакамларидан оқлов хукми чиқаришни сўраган.

Айни пайтда генерал Маҳмадулло Мажидов Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимов томонидан огоҳлантириш олгани айтилди.

Судланганлар шу йил 10-январида Хатлон вилоятининг Қабодиён туман худудида Республика Миллий хавфсизлик ходимлари томонидан ўтказилган махсус амалиёт чоғида қўлган олинган эди. Қўлга олиниш чоғида улардан 109 килограмм наркотик модда топилиб, мусодара қилинган.

Бу жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси, нафақадаги генерал Ҳикматулло Одинаевнинг ўғли Нурулло Одинаевга нисбатан айни пайтда қидирув эълон қилингани билдирилди.
XS
SM
MD
LG