Линклар

Бу йил Ҳажни зиёрат қилишни истаган минглаб тожикистонлик учун янги тартиб жорий қилинди.

Ҳаж зиёрати ўтган йилларга нисбатан бу йил 180 АҚШ долларига қимматлаганига қарамай, зиёратга борувчилар сони жуда кўплиги айтилади. Шу сабабли Тожикистон ҳукумати қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Республика Мусулмонлар кенгаши ҳужжатларни янги тартиб бўйича қабул қилишга қарор қилди.

Янги тартибда ҳали бирор марта Ҳажга бормаган ва сўнгги беш йил давомида Макка ва Мадинани тавоф қилмаган кишиларгина зиёратга бора олиши белгиланган.

Бу йил, расмий маълумотларда айтилишича, 6000 тожикистонлик 3 629 АҚШ доллари тўлаб, Исломда фарз қилинган муҳим шартлардан бирини бажариш учун Саудия Арабистонига йўл олади.
XS
SM
MD
LG