Линклар

Ўш қирғини пайтида вайрон этилган шаҳарни қайта тиклаш учун икки йил вақт керак бўлди. Қирғин кунлари 3746 кўчмас мулк объекти вайрон этилган.

Шу кунларда ҳам Ўшдаги ўзбек маҳаллаларида қирғин кунлари вайрон этилган, ёқиб юборилган уйларни қайта қуриш ишлари давом этмоқда.

2010 йилги Ўш воқеаларидан сўнг халқаро ташкилотлар кўмагида ўшликларга ёниб кетган уйлари ўрнига 28 квадрат метрдан иборат икки хонали вақтинчалик уйлар қуриб берилган эди.

2011 йилда Ўшда ёндирилган уйларнинг иккинчи босқичи бошланиб, жабрланганларга 100 квадрат метргача янги уйлар қуриб берилиши лозим эди. Бироқ қурилиш ишларининг кеч бошлангани сабабли ўтган йили қурилишнинг 2-босқичи ўз ниҳоясига етмай қолган.

Айни пайтда халқаро ташкилотлар қурилишнинг якунланмай қолган иккинчи босқичини давом этдирмоқдалар.

Бу жараён қандай кетаётгани борасида ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Иззатулло Рахматуллаев билан суҳбатлашдик. Қуйида ана шу суҳбатнги тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG