Линклар

logo-print

2010 йилнинг июнида Ўшда юз берган қонли тўқнашувлардан сўнг ўта мураккаб кечган икки йилга, Ўшда бўлаётган ўзгаришлар ва вазиятга назар ташламоқчимиз.

Ўш қирғинига 2 йил тўлди

2010 йилнинг 10 июн куни Ўшда бошланиб кейин Жалолобод вилоятида давом этган тартибсизликлар Қирғизистон жануби бўйлаб юзлаб кишининг ёстиғини қуритди, минглаб турар-жой ва ишлаб чиқариш объектлари таланди, вайрон қилинди, ёндирилди.

Ўзбекистон чегараси томон йўлда отиб ўлдирилган аëл ва болалар.Ўш¸ 13 июн¸ 2010

Ўзбекистон чегараси томон йўлда отиб ўлдирилган аëл ва болалар.Ўш¸ 13 июн¸ 2010

Ўша фожеага оид энг сўнгги, куни кеча Қирғизистон президенти расмий сайтида эълон қилинган ҳужжатдан баъзи рақамларни келтирамиз.

Қирғизистон президенти фармойишига биноан икки ой мобайнида ишлаб чиқилган Ўш қирғининг расмий версиясида мана бу маълумотлар келтирилган:

Тўқнашув оқибатида 442 киши ҳалок бўлди, улардан 421 нафарининг жасади кимники эканлиги аниқланди.

Қурбон бўлганлардан 295 нафари (70%) ўзбек, 123 нафари (29,2%) қирғиз, 1 рус, 1 покистонлик ва 1 уйғурдир.

Ўш воқеалари бўйича 545 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 400 нафари (73,3%) ўзбек, 133 киши (24,4%) қирғиз, 8 нафари (2,2%) бошқа миллатлар вакиллари.

3746 кўчмас мулк объекти (уйлар, ошхона ва кафелар, магазинлар) ёндириб юборилди. Уларнинг аксарияти ўзбекларга тегишли эди.

Бу маълумотлар, эслатиб ўтаман, куни кеча Қирғизистон президенти расмий сайтида эълон қилинган ҳужжатдан олинди.


Яна бир ҳисобот. Ўш қирғини расмий версиясининг мухтасар мазмуни

Ўш қирғинининг Қирғизистон президенти кўрсатмаси билан икки ой мобайнида ишлаб чиқилган ва куни кеча эълон қилинган расмий Ўш қирғинидан сўнг милиция томонидан ўтказилган "зачистка"ларда ўзбек хонадонларидан асосан қуроллар қидирилди.

Ўш қирғинидан сўнг милиция томонидан ўтказилган "зачистка"ларда ўзбек хонадонларидан асосан қуроллар қидирилди.

версиясида 2010 йил июн воқеаларининг асосий айбдорлари сифатида собиқ президент Қурмонбек Бакиев, унинг оила аъзолари ва қариндошлари тилга олинди.

Айни пайтда қирғиз ҳукумати Ўш қирғини ташкилотчилари сифатида айблаётган ўзбек лидерларига нисбатан янги айбловлар ҳам билдирилди. Қуйида ана шу мавзудаги лавҳани тинглашингиз мумкин.



Нима бўлган эди? Фожеа хроникаси.

Бундан 2 муқаддам, 2010 йил 10 июн куни бошланган фожеани Озодлик радиоси ошиғич диққат билан кузатган ва қирғин бутун даҳшати билан сарлавҳаларимизда акс этган эди (қуйида тингланг).



Фожеа хроникасини шу жойда тўхтатамиз. Қирғин кейинги кунларда Жалолободга, Бозорқўрғонга кўчди. Юз мингдан зиёд қирғизистонлик ўзбек қўшни Ўзбекистондан бошпана топди. Бу гапларнинг барчасидан миллат тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ўзбек, мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир қирғизистонликнинг хабари бор.
Энди шу куннинг гапларига ўтамиз.


Умид ва хавотир. Ички назар

Қирғин кунлари 3700 дан ортиқ кўчмас мулк объекти вайрон қилинган.

Қирғин кунлари 3700 дан ортиқ кўчмас мулк объекти вайрон қилинган.

Ўш қирғини пайтида вайрон этилган шаҳарни қайта тиклаш учун икки йил вақт керак бўлди. Шу кунларда ҳам Ўшдаги ўзбек маҳаллаларида қирғин кунлари вайрон этилган, ёқиб юборилган уйларни қайта қуриш ишлари давом этмоқда.

Бу жараён қандай кетаётгани борасида ҳамкоримиз Элмурод ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Иззатулло Рахматуллаев билан суҳбатлашди (қуйида тингланг).



Ўш қирғинидан кўп ўтмай Брюссел шаҳрида қирғизистонлик ўзбек фаоллар ўз миллатдошларининг фожеадан кейинги аҳволини ўрганиб бориш, уларга информацион ва ҳуқуқий кўмак кўрсатиш мақсадида нодавлат ташкилоти тузди ва унга Алишер Навоий институти деган ном берилди.

Биз мазкур ташкилот вакили ҳуқуқшунос Суҳроб Исмоиловга бир неча савол билан мурожаат қилдик.



Зўравонлик давоми

.Фожеадан 2 йил ўтиб ҳам милиция ходимлари таъқибидан қутулолмаётган ўшлик ўзбеклар ҳасрати. Бу навбатдаги материалимиз сарлавҳаси.

Ўш қирғинидан сўнг ўшликлар асосан милициянинг зўравонлигидан арз қилган эдилар.

Ўш қирғинидан сўнг ўшликлар асосан милициянинг зўравонлигидан арз қилган эдилар.

Ўш шаҳар милицияси бошлиғи Суюн Умрзаков ўшлик ўзбекларни ноқонуний таъқиб қилаётган ва ҳуқуқларини бузаётган милиция ходимларини жазолашни ваъда қилди.

Ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, милиция бошлиғи ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ходимларининг ноқонуний ҳаракатларидан шикоят қилиб келган бир гуруҳ ўзбек аёллари билан учрашиб, мана шундай баёнот берган. Бу мавзудаги лавҳани қуйида тинглашингиз мумкин.



Ўшлик қочқинлар

Қирғиндан сўнг қирғизистонлик ўзбекларнинг муайян қисми жон сақлаш умидида мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.

Бундайлар бир неча ўн минг эканлиги ўз вақтида Қирғизистон ҳукумати ҳам ўз вақтида эътироф этган.

Қирғин кунлари юз минглаб этник ўзбеклар Ўзбекистондан бир неча кунга бошпана топдилар.

Қирғин кунлари юз минглаб этник ўзбеклар Ўзбекистондан бир неча кунга бошпана топдилар.

Қирғизистонлик қочқин ўзбекларнинг жуда катта қисми шу кунда ҳам Россияда яшамоқда. Қайтганлар кўп. Қайтмаганлари ундан кўп.

Россиядан ташқари қирғизистонлик ўзбекларни шу кунда бошқа постсовет ва Европа мамлакатларида учратиш мумкин.

Туркиянинг биргина Ғазантеп шаҳрига эса, баъзи норасмий маълумотларга кўра 300 га яқин қирғизистонлик ўзбек оиласи бошпана сўраб бориб қолган.

Сўнгги хабарларга қараганда, мусофирчилик оғирлиги, халқаро ташкилотлар ёрдамини кутиш машаққати Туркияга бориб қолган ўзбекларнинг тоқатини тоқ қилган ва уларнинг бир қисми Россияга кўчган.

Бироқ тақдирини Туркия билан боғлашга қарор қилган ўшликлар ҳам бор. Улар бу мамлакатдан нафақат иш топа билмоқда, балки ўзларининг ишхоналарини ҳам очмоқда.

Туркияда ўз нонини ўзи топиб ейишни бошлаган ўшликлардан бири билан суҳбатлашдик. Суҳбатдошимиз исмини айтмаслигимизни илтимос қилди.



Керакли одам

Ўш қирғинидан сўнг хавфсизлик нуқтаи назаридан мамлакатни нафақат оддий одамлар, балки кўзга кўринган зиёлилар, маданият ва фан арбоблари ҳам тарк этишга мажбур бўлишди.

Озодлик радиоси икки йил мобайнида муҳожирликда юрган ўшликларнинг айримлари ҳаётларида юз берган ўзгаришларни кузатиб борди ва улардан бири билан ўтказганимиз мулоқотни ҳозиргина тингладингиз.

Радиомиз назарида турган муҳожирлардан яна бири Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Ҳамидулло Матҳолиқов эди.

Ҳамидулло 2010 йил, июн фожеасидан сўнг Россиянинг Хабаровск шаҳрига кетиб, у ерда ошхонада ишлади, бозорда савдо қилди, қора юмушларни ҳам бажарди.

2011 йилда у Ўшга қайтди. Аммо орадан икки –уч ой ўтгач, яна Россияга-Хабаровскка қайтиб кетишга мажбур бўлди.



Хонадонингизга, кўнглингизга хотиржамлик кетмас бўлиб қайтсин, қирғизистонликлар!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG