Линклар

Европа ва халқаро ташкилотлар евро ҳудудига аъзо давлатлар Испаниянинг муаммога учраган банк тизимига ёрдам бериш ҳақида қарор қабул қилганини олқишлади.

Саноати ривожланган Еттилик гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармаси Испания банкларига 100 миллиард евро ҳажмида молиявий ёрдам бериш ҳақида эришилган келишувни евроҳудуд давлатларидаги молиявий бирлик йўлида олдинга ташланган қадам дея бахолади.

Расмийлар Испания банкларига ёрдам бўҳрон бошқа ҳудудларга ёйилишининг олдини олишда ёрдам беради деган фикрда.

Евро ҳудудига аъзо давлатлар молия вазирларининг 9 июн кунги телефон орқали ўтказилган икки соатлик мулоқот чоғида Испания банкларига молиявий ёрдам бериш ҳақида келишувга эришилди.
XS
SM
MD
LG