Линклар

Ўзбекистон енгил саноати корхоналари 2012 йил январ-апрел ойларида хорижга 210,5 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилди.

“Ўзбекенгилсаноат” давлат ҳиссадорлик ширкати раиси ўринбосари Шамсиддин Султонов айтганига асосланиб 12.уз ахборот порталининг хабар қилишича, Ўзбекистон текстил корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 40дан ортиқ мамлакатга сотилган.

Султоновга кўра, корхоналар моддий-техника базасини замонавийлаштириш бўйича 2012-2014 йилларга мўлжалланган дастур доирасида тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 711та ускуна сотиб олинади.

Айни пайтда, “Ўзбекенгилсаноат” ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 20 фоизга, экспорт ҳажмини 10 фоизга оширишни режалаган.
XS
SM
MD
LG