Линклар

logo-print
Сочининг Россия-Абхазия чегараси яқинида жойлашган Нижная Шиловка қишлоғида беш нафар Ўзбекистон фуқароси ушланди.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Қораденгиз-Азов чегара бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, ўзбекистонликлар пул йўқлиги сабабли Россия қонунига зид равишда иш излаб қишлоққа боришга мажбур бўлган.

Юга.ру портали хабарига кўра, ўзбекистонликлар чегара ҳудудида бўлиш учун рахсатномага эга бўлмагани сабабли маъмурий жазога тортилган.

Россия чегара хизмати маълумотига кўра, жорий йил бошидан бери Сочи сарҳадчилари чегара режимини бузган 150дан ортиқ одамни қўлга олган.

Уларнинг ярмидан кўпини чет эл фуқаролари ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG