Линклар

Миср хавфсизлик хизмати расмийлари мамлакат собиқ президенти Ҳусни Муборак гоҳ ҳушига келиб, гоҳ ўзидан кетиб қолаётганини маълум қилди.

2 июн куни суд томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 84 яшар Ҳусни Муборак ўтган ҳафта қамоқхона касалхонасига ётқизилган.

Хабарларга кўра, 10 июн куни Ҳусни Муборакнинг рафиқаси ва икки келини уни кўриш учун қамоқхона касалхонага борган.

Айни пайтда, иккки юзга яқин Муборакнинг тарафдорлари икки кундан бери намойиш ўтказиб собиқ президент ёки ҳарбий госпиталга ёки хусусий касалхонага кўчирилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG