Линклар

Францияликлар 577 ўринли парламентга аъзолар сайлаш учун овоз бермоқда. Сайловдан кейин парламентда янги сайланган социалист президент тарафдорлари ёки унинг сиёсий рақиблари кўпчилик ўринни эгаллаши маълум бўлади.


Францияда ўтказилаётган парламент сайлови натижалари мамлакатнинг янги социалист президенти Франсуа Олландни кўпчилик кўллаши ёки қўлламаслигини кўрсатади.

Олланд сайловолди кампанияси давомида бойлар учун солиқлар миқдорини ошириш ва ўрта синф вакилларининг иш шароитини яхшилашни ваъда қилган.

Май ойида ўтказилган президент сайловида Олланд ўнг-қанот лидери Николя Саркозини мағлубиятга учратган.

Бироқ ҳозирда янги президент парламентнинг қуйи палатасида кўпчиликни ташкил қилган консерваторлар қаршилигига дуч келмоқда.

10 июн кунги сайловда 577 ўринли парламентга аъзо бўлиш учун турли партияларнинг олти ярим минг номзоди даъвогарлик қилмоқда.

Франция қонунларига мувофиқ агар биринчи босқичда номзодлардан бирортаси сайловчиларнинг 50 фоиздан кўп овозини олишга муваффақ бўлмаса, 17 июн куни ўтказиладиган сайловнинг иккинчи босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган номзодлар қатнашади.

Таҳлилчилар фикрича, ушбу парламент сайлови натижалари ўнг қатон сиёсатчиларининг иммиграция ва мусулмонларга нисбатан олиб бораётган сиёсатни фуқаролар қанчалар қўллаб-қувватлашини кўрсатади.

Франция парламентига аъзо этиб сайланганлар беш йил давомида фаолият олиб боради.

Парламент аъзоларининг депутатлик мандати Франсуа Олланднинг беш йиллик президентлик муддати тугайдиган вақтга тўғри келади.

Сўров натижаларига кўра, 10 июн кунги парламент сайловида Олланднинг Социалистлар партияси ва Яшиллар партияси номзодлари билан бирга бошқа коалициялардан озгина фарқ билан парламентда кўпчилик ўринларни эгаллаши мумкинлигини кўрсатган.

Францияликлар мамлакат парламентига аъзолар сайлаши учун мамлакат бўйлаб қарийб 64 мингта сайлов участкаси ташкил этилган.

Франция парламенти аъзолиги учун ўтказилаётган сайловда 46 миллион фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG