Линклар

logo-print
Францияликлар 577 ўринли парламентга аъзолар сайлаш учун овоз бермоқда.

Сайлов натижалари мамлакатнинг янги социалист президенти Франсуа Олландни кўпчилик кўллаши ёки қўлламаслигини кўрсатади.

Олланд сайловолди кампанияси давомида бойлар учун солиқлар миқдорини ошириш ва ўрта синф вакилларининг иш шароитини яхшилашни ваъда қилган.

Май ойида ўтказилган президент сайловида Олланд ўнг-қанот лидери Николя Саркозини мағлубиятга учратган.

Бироқ ҳозирда янги президент парламентнинг қуйи палатасида кўпчиликни ташкил қилган консерваторлар қаршилигига дуч келмоқда.

Франция қонунларига мувофиқ биринчи босқичда номзодлардан бирортаси сайловчиларнинг 50 фоиздан кўп овозини олишга муваффақ бўлмаса, 17 июн куни сайловнинг иккинчи босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган номзодлар қатнашади.
XS
SM
MD
LG