Линклар

logo-print
Сурия мухолифати коалициясининг янги раҳбари Абдулбосит Сида президент Башар Ал-Ассад режими мамлакатнинг қатор шаҳарларида назоратни йўқотганини билдирди.

Сида буни шанба куни Сурия миллий кенгашига раҳбар этиб сайланганидан кейин айтди.

Қароргоҳи Истанбул шаҳрида жойлашган коалиция гуруҳлари мухолифатдаги етти партия билан бирга қонуний йўллар орқали президент Ассад режимини ҳокимиятдан четлатишга уринмоқда.

56 яшар курд фаоли Абдулбосит Сида Швецияда сургунда яшаб келмоқда. У ўтган йили тузилган Сурия миллий кенгашига раҳбарлик қилиб келган ва Парижда сургунда яшаётган суриялик олим Бурхон Ғалиуннинг ўрнини эгаллади.
XS
SM
MD
LG