Линклар

Тожикистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган олти давлатдан бештасининг ҳарбийлари Тожикистоннинг Хўжанд вилоятида аксил террор қўшма ҳарбий машқларини бошлади.

“Тинчлик Миссияси-2012” деб номланган бир ҳафталик машқларда Ўзбекистон ҳарбийлари иштирок этмаяпти.

Машқларда Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон армияларининг 2000 га яқин зобит ва аскари қатнашмоқда.

Ҳарбий машқлар уч босқичдан, яъни, стратегик маслаҳатлашув, жангга тайёргарлик кўриш ва амалиётлар ўтказишдан иборат.

ШҲТ қўшма ҳарбий машқлари 14 июнга қадар давом этади.
XS
SM
MD
LG