Линклар

logo-print
Туркиянинг жануби-ғарбий қисмида якшанба куни тушдан кейин 6,1 магнитудали зилзила рўй берди.

Кандилли сейсмология маркази зилзила эпимаркази Эгей денгизи соҳилида жойлашган Ўликденгиз курорт шаҳридан нарида, сув остида бўлганини билдирди.

Туркия давлат телевидениеси ер силкиниши пайтида саросимага тушиб қочган одамлардан айримлари жароҳат олганини хабар қилди.

Талофат ҳақида маълумот эълон қилинмади.

Ўтган йил 23 октябр куни Туркия шарқида рўй берган кучли зилзила оқибатида 600дан ортиқ одам, 12 ноябрдаги ер силкинишида яна 40 киши нобуд бўлган.

1999 йилда Туркиянинг шимоли-ғарбий қисмидаги одамлар зич яшайдиган ҳудудда рўй берган кучли зилзилада 20 минг одам ўлганди.
XS
SM
MD
LG