Линклар

logo-print
Бағдодда шиа зиёратчилари гавжум бўлган майдонга қилинган миномёт ҳужуми оқибатида камида тўрт киши ўлгани ва ўнлаб киши жароҳат олгани хабар қилинмоқда.

Ҳужум якшанба куни Ироқ шимол-ғарбида жойлашган Кадимия шаҳридаги шиа мусулмонлари зиёратгоҳи яқинида рўй берди.

Маҳаллий полиция вакилларига кўра, ўлганлар сони ортиши мумкин.

Ироқнинг шиа ва сунни мусулмон гуруҳлари ўртасидаги адоват АҚШ қўшинлари декабр ойида мамлакатни тарк этканидан сўнг янада кучайгани айтилмоқда.

4 июн куни Бағдод шаҳридаги шиа мусулмонлари маъмурий биносида олдида рўй берган портлашда эса камида 26 киши ўлган ва 190 киши жабр кўрган эди.
XS
SM
MD
LG