Линклар

Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенконинг қизи Германиянинг ҳудудий Адлия вазирлари билан учрашади. Бу ҳақда нуфузли "Шпигел" нашри хабар берди.

Нашрга кўра, чоршанба куни ўтадиган вазирликлар йиғинига таклиф этилган Евгения Тимошенко Германия Адлия вазирлари билан қамоққа ҳукм қилинган онаси атрофидаги вазиятни муҳокама қилади.

Россия билан Украина манфаатларига зид шартнома тузганликда айбланиб 7 йилга қамалган собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко айни дамда Харков шаҳридаги касалхонада муолажа олмоқда.

Ғарб давлатлари Юлия Тимошенкога нисбатан қўлланган чоралар сиёсий сабабга эгалигини айтиб, уни озод этишга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG