Линклар

АҚШ армия бригадаси собиқ командири кўпхотинликда айбланиб судланмоқда.

Ироқ ва Афғонистонда хизмат қилган полковник Жеймс Жонсонга 2005-2006 йилларда Ироқда танишган аёл билан бўлган алоқалари бўйича олтита айблов қўйилган.

Полковник кейинроқ Голландияга кўчиб кетган ироқлик аёл билан учрашиш учун хизмат транспортидан фойдаланган ва унга ўз хизмат телефонидан 80,000 долларлик фойдаланишга қўйган.

Жеймс Жонсоннинг биринчи хотинидан ажрамасдан ироқлик аёлга уйлангани айтилмоқда.

Полковник ўтган йили 173-ҳаво десанти бригадаси бошчилигидан олинган эди.

Агар унинг айблари судда ўз тадиғини топса, Жеймс Жонсон ҳарбий унвонларидан мосуво қилиниб, бир неча йил қамоққа маҳкум этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG