Линклар

logo-print
"Катта дубулға" туркумига кирувчи Ролан Гарос теннис турнирининг эркаклар финал ўйини ёмғир туфайли бир кунга қолдирилди.

Якшанба куни финалчилар испаниялик Рафаел Надал ва сербиялик Новак Жоковичлар ўртасида бошланган учрашув ёмғир туфайли тўртинчи сетда тўхтатиб қўйилди.

Ўйин тўхтаган вақтда Надал сетлар бўйича 2:1 ҳисобида пешқадамлик қилаётган эди.

Турнир ташкилотчиларига кўра, учрашув душанба куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да давом этади.
XS
SM
MD
LG