Линклар

logo-print
Россия футбол федерацияси фанатлар безориликлари туфайли Евро 2012 ўйинларида қатнашаёткан Россия терма жамоаси ўз очколаридан ажралиши мумкинлигини айтиб, мухлисларни интизомга чақирди.

Бундан олдин Европа футбол ассоциациялари иттифоқи ҳисобланган УЕФА Россия футбол иттифоқига нисбатан интизомий жазо кўриш юзасидан иш очган эди.

УЕФАнинг маълум қилишича, бунга пайшанба куни Европа футбол чемпионати доирасида учрашган Россия-Чехия терма жамоалари ўйини пайти ва ўйиндан сўнг рус ишқибозлари ўзларини маданиятсиз тарзда тутгани сабаб бўлган.

Айни дамда YouTube сайтига Польшадаги рус футбол ишқибозлари уюштирган безориликлар тасвирга туширилган бир нечта видеороликлар юкланган.
XS
SM
MD
LG