Линклар

Франциядаги парламент сайловининг биринчи босқичида социалистлар ғолиб


Францияда якшанба куни ўтказилган парламент сайловларининг биринчи босқичида президент Франсуа Олланднинг социалистлар партияси ғалаба қозонди.

Сайловларнинг расмий натижаларига кўра, социалистлар ва уларнинг иттифоқичиси бўлган яшиллар сайловчиларнинг 46 фоиз овозини қозонган.

Франция собиқ президенти Николя Саркозининг ўнг қанот Халқ Ҳаракати Иттифоқи эса умумий овозларнинг 34 фозини олган.

Агар парламент сайловларининг иккинчи босқичида ҳам шундай натижа қайд этилса Олланд партияси парламентда кўпчиликка айланади ва бу янги президентга ваъда қилган ислоҳотларни амалга ошириш учун йўл очади.

Бойлар учун солиқларни ошириш ва ишсизликни камайтириш президент Франсуа Олланд берган ваъдалардан биридир.
XS
SM
MD
LG