Линклар

logo-print

Дэвид Кэмерон ва рафиқаси саккиз яшар қизини пабда унитиб қолдирган


Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ва рафиқаси Саманта икки ой аввал саккиз яшар қизини пабда бир неча дақиқага унитиб қолдирганликларини тан олишди.

Эр-хотин Лондондаги Бош вазир қароргоҳига яқин тамаддихоналардан бирида якшанба кунги тушликни қилаётиб, саккиз яшар қизи Нэнсини унитиб қолдиргани ҳақда аввалроқ "Sun"газетаси хабар қилган эди.

Гап шундаки Кэмерон ва рафиқаси пабга алоҳида машиналарда келишган. Эр-хотин тушлик қилиб бўлишганидан сўнг қўриқчилар ҳамроҳлигида пабни тарк этишган.

Саккиз яшар қизалоқ пабда қолиб кетган.

Дэвид Кэмерон қизи онасини машинасида кетди деб ўйлаган. Рафиқаси Саманта эса қизи отасини машинасига чиққан деган ҳаёлда бўлган.

Қизчанинг ҳар икки машинада эмаслиги маълум бўлганидан сўнг Кэмерон ортга қайтган ва пабда қизи Нэнси уни кутиб турган.
XS
SM
MD
LG