Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:27

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайти хакерлар ҳужумига учради


Сайтга ҳужум учун масъулиятни зиммасига олган CLONE-SECURITY хакерлар гуруҳи шу йўл билан Ўзбекистон ҳукуматининг аëлларни стерилизация қилиш сиëсатига норозилик билдирганини айтмоқда.

Ўзларини CLONE-SECURITY деб атайдиган хакерлар гуруҳи Ўзбекистонда аёлларнинг ҳукумат кўрсатмаси асосида стерилизация қилинаëтганига қарши чиқиб, якшанба куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тиббиёт порталига ҳужум уюштирди.



Ҳукумат сайтларини ёриб ўтишга муваффақ бўлган ўзбекистонлик хакерлар сайтларнинг бош саҳифасига “Бизни оналаримизни стерилизация қилмаганлар!” деган ёзувни жойлаштирган ва бу талаб остига “CLONE-SECURITY” дея имзо қўйган.

Ушбу гуруҳ номидан Озодлик радиосига келган электрон мактубда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтига уюштирилган ҳужум тафсилотлари ëзилган:


- Сайтнинг хатолиги электрон почтадан топилди. Сайт администраторининг электрон почтасига тушиб, электрон почта орқали сайт паролини тиклашга улгуриб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтига тушдик. У орқали бошқа сайтларга ҳам доступ олинди.

Бу ҳужумдан мақсад, биламизки, ҳозир Ўзбекистонда оналарнинг стерилизацияси кетаяпти. Оммага бу чиқарилмаса ҳам халқ билади буни. Шу нарса қилинаëтгани ҳақида одамларга маълум қилиш ва бу нарсани тўхтатиш мақсадида қилинди. Программистлар бу нарсага четдан қараб тургани йўқ, деган маънода.

Ўзбекистон расмийлари мамлакатда аёлларнинг мажбуран стерилизация қилинаётганига оид маълумотларни муттасил инкор этиб келмоқда.

Айни пайтда¸ бундай амалиëтга мажбурланган аëллар Озодлик¸ қолаверса бошқа халқаро агентликларга ўз бошидан кечирганларни ҳикоя қилиб келмоқда.

15 май куни Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда “аҳолимиз кўпайиш суръатлари 1,2 – 1,3 дан ортиб кетмаслиги учун барча чораларни кўраяпмиз” деган Ислом Каримов “аҳоли кўпайиши суръатлари ортиб кетмаслиги учун” “тарғибот, ташвиқот ва тиббиёт”дан фойдаланилаётгани таъкидлаган эди.

Бу баëнот¸ мустақил таҳлилчилар томонидан¸ Ўзбекистонда аëлларни оммавий равишда стерилилизация қилишнинг энг юқоридан белгиланган режага кўра бораëтгани тасдиғи сифатида қабул қилинган эди.
XS
SM
MD
LG